«Машъал» футбол клуби ярим ҳимоячиси Нуржаҳон Музаффаров жамоани тарк этди.
"У клубимиз шарафини ҳимоя қилган давр мобайнида ҳар бир ўйинда бор кучи ва маҳоратини намоён этиб, жамоа манфаати йўлида сидқидилдан меҳнат қилди. Қувончли ғалабаларда ҳам, оғир ва синовли кунларда ҳам жамоа билан бирга бўлди.
Нуржаҳон Музаффаровга «Машъал» футбол клуби ривожига қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорчилик билдирамиз" - дейилади муборакларнинг расмий баёнотида.













