Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Сити» Доку билан янги шартнома тузди, келишув келаси ҳафта эълон қилинади

Баҳо:
+ | -

BBC хабарига кўра, Жереми Доку «Манчестер Сити» билан 2031 йилгача мўлжалланган янги 5 йиллик шартномага имзо чекди.

Янги келишув кейинги ҳафтада, бельгиялик вингер таътилдан қайтганидан сўнг расман эълон қилинади.

24 ёшли футболчи уч йил олдин жамоага келиб қўшилганидан бери «Сити»нинг асосий ва муҳим ўйинчиларидан бирига айланди.

Ўтган мавсумда вингер барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг муҳим ҳиссаларидан бири Англия Кубоги ярим финалида «Саутгемптон»га қарши 2:1 ҳисобидаги ғалабада содир бўлди (1 гол ва 1 ассист). Меҳнатлари эвазига мавсум якунида «Сити» ушбу кубокни қўлга киритди.

Киритилди: 12:00, 07.08.2026.
Ўқилди: 625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик