Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Манчестер Юнайтед» академиянинг бир нечта тарбияланувчисини сотиб юборишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» шу ёзда академиянинг камида уч нафар тарбияланувчиси билан тўлиқ хайрлашишга ва U-21 жамоасининг катта қисмини ижарага юборишга тайёрланмоқда.

Дэн Гор, Тоби Коллиер ва Ҳарри Амасс жамоадан кетиши кутилаётган асосий номзодлар ҳисобланади. Жейкоб Девани ва Чидо Оби эса ижарага берилиши мумкин. «МЮ» билан шартномаси якунланиб бораётган 19 ёшли Амасс учун Чемпионшип клублари тахминан 6 миллион фунт тўлашга тайёр.

21 ёшли Дэн Гор ўтган мавсумда «Ротерҳэм Юнайтед»да ижарада муваффақиятли ҳаракат қилган бўлса-да, «МЮ»нинг асосий таркибидаги ягона расмий ўйинини 2023 йилнинг сентябрида «Кристал Пэлас»га қарши ўтказган эди.

Шунингдек, чехиялик дарвозабон Радек Витек 7 миллион фунт эвазига «Мидлсбро»га ўтишга яқин турибди.

Клубда фақат Ши Лейси, Жей Жей Габриэль ҳамда ака-ука Флетчерлар каби энг иқтидорли ёшларгина «дахлсиз» сифатида сақлаб қолинади.

Киритилди: 12:36, 07.08.2026.
Ўқилди: 813 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик