Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳимоячиси Маттео Руджери фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришга жуда яқин турибди. Журналист ва инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 24 ёшли италиялик футболчи Бирмингемнинг «Астон Вилла» клуби билан 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган шахсий шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишиб олган.
Футболчига А Сериянинг бир нечта гранд клублари томонидан қизиқиш бўлганига қарамай, Англия клуби курашда барча рақибларини ортда қолдирди.
Клублар ўртасидаги келишувга кўра, «Астон Вилла» Руджерининг трансфери учун кафолатланган 18 миллион евро ва қўшимча 6 миллион евро бонус (умумий қиймати 24 миллион евро) тўлаб беради.
Мадридликлар таркибидаги илк мавсумида Ружери барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.













