Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

COPE: Хулиан Альварес «Атлетико»дан «Барселона»га ўтишни талаб қилмоқда

Баҳо:
+1 | -

«Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳали ҳам «Барселона»нинг трансфер нишонида бўлиб турибди. Бу ҳақда El Partidazo de COPE нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Альварес «Атлетико» раҳбариятига «Барселона»га ўтиш истагини билдириб, клублар ўртасидаги музокараларни бошлаш ташаббуси билан чиқмоқчи. Шунингдек, каталонияликлар «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрининг трансферини ҳам имкон қадар тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қилаётгани таъкидланмоқда.

2025/26 йилги мавсумда Альварес «матрасчилар» таркибида барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Transfermarkt портали ЖЧ-2026 вице-чемпиони бўлган 26 ёшли аргентиналик форвардни 120 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:53, 07.08.2026.
Ўқилди: 1976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик