Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

«Барселона»нинг собиқ футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттиради

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг собиқ футболчиси Серхи Роберто фаолиятини МЛСда давом эттиради.

Испаниялик тажрибали яримҳимоячи «Лос-Анджелес Гэлакси» клубига ўтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, томонлар ўртасида оғзаки келишувга эришиб бўлинган. 34 ёшли футболчи Америка клубининг таклифини қабул қилган ва эндиликда трансферни расман якунлаш учун қолган расмиятчиликларни ҳал қилиш лозим. Ҳозирча шартнома тафсилотлари ва молиявий шартлари ошкор қилинмаяпти.

Серхи Робертонинг сўнгги клуби Италиянинг «Комо» жамоаси бўлиб, у жорий йилнинг июнь ойида клубни тарк этган эди. Футболчи, шунингдек, фаолиятининг асосий қисмини Каталониянинг «Барселона» клубида ўтказган.

Киритилди: 18:34, 07.08.2026.
Ўқилди: 1251 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик