«Манчестер Сити» таркибини яқин орада «Лилль» ва Марокаш терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси Айюб Буадди тўлдириши мумкин.
Инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, клублар 18 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга жуда яқинлашишган. Шу билан бирга, «Сити» ҳали ўйинчининг ўзи билан келишувга эришгани йўқ.
Аввалроқ «шаҳарликлар» хавбек учун 100 млн евро тўлашга тайёр эканликлари хабар қилинган эди.
ЖЧ-2026 да Буадди Марокашнинг олтита ўйинидан бештасида иштирок этди ва барча баҳсларда асосий таркибда майдонга тушди.













