Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Чичарито: «Бензема соф «тўққизлик» эмас»

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Хавьер Эрнандес «Ал-Ҳилол» форварди Карим Бензема классик марказий ҳужумчилардан нимаси билан фарқ қилишини айтиб берди.

«Мен у билан кўпроқ вақт бирга ўйнашни хоҳлаган бўлардим. У «Реал»нинг марказий ҳужумчиси бўла олишини исботлади, кўплаб голлар урди ва «Олтин тўп»ни қўлга киритди.

Лекин мен барибир уни оддий тўққизлик деб атай олмайман. Бу ҳурматсизлик эмас, аксинча. Мен учун у ҳамиша Зиданга хос руҳга ва ҳужумчи фикрлашига эга бўлган «ўнлик» бўлиб келган — мен Каримни «тўққиз ярим» деб атаган бўлардим. Унинг ўйинини томоша қилиш жуда ёқимли эди.

Роналду ва Бэйл бир-бирига ўхшаш эди: улар жуда самарали, кескин ва чақмоқдек тез ҳаракат қилишарди — икки сония ичида сени йўқ қилиб ташлашлари мумкин эди.

Карим билан эса ҳаммаси бошқача эди. Ҳатто машғулотларда ҳам у нозик узатмалар беришини, ҳаракатланишини ва ўйин ритмини ҳис қилишини кузатиш завқ бағишларди. Бу борада мен уни Зидан билан солиштираман», — деди Чичарито Рио Фердинанд билан суҳбатда.

Киритилди: 20:57, 07.08.2026.
Ўқилди: 900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик