Кириш Регистрация

Аслланининг «РБ Лейпциг»га трансфери амалга ошмайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

«Хоффенхайм» ҳужумчиси Фисник Аслланининг «РБ Лейпциг»га трансфери амалга ошмайди. Бу ҳақда NTV Sport хабар бермоқда.

Манба берган маълумотга кўра, томонлар келишув шартларини тўлиқ мувофиқлаштириб олишган эди. 23 ёшли футболчи 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномага имзо чекиши, «РБ Лейпциг» эса ўйинчининг шартномасида кўрсатилган 25 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлашни режалаштирган эди. Бироқ сўнгги босқичда Лейпциг клубида пайдо бўлган тиббий хавотирлар сабабли трансфер бекор қилинди.

Ўтган мавсумда Асллани клуб миқёсида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 03:16, 08.08.2026.
Ўқилди: 880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик