Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Интер»нинг собиқ ҳужумчиси Корреа «Ботафого»дан «Эстудиантес»га ўтди

Баҳо:
+ | -

Хоакин Корреа қадрдон «Эстудиантес» клубига қайтди.

«Интер»нинг собиқ ҳужумчиси Хоакин Корреа «Ботафого»дан «Эстудиантес»га ўтди. 31 ёшли аргентиналик футболчи ўзи тарбияланган клуб билан икки йиллик шартнома имзолади.

Ҳужумчи клубнинг асосий жамоасида 2012 йилда дебют қилган ва у ерда уч мавсум ўтказган. Европада Корреа «Севилья», «Лацио», «Интер», «Марсель» ва «Сампдория» клубларида тўп сурган.

«Лацио» таркибида у Италия Кубоги ва Суперкубогини, «Интер»да эса иккитадан Италия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. Аргентина терма жамоаси билан Хоакин 2021 йилги Америка Кубогида зафар қучган.

Киритилди: 03:26, 08.08.2026.
Ўқилди: 454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик