Люка Зидан «Леганес» футболчисига айланди.
Испания Сегундаси клуби 28 ёшли дарвозабон билан эркин агент мақомида шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар яна бир мавсумга узайтириш опцияси билан бир йиллик битим тузишди.
Илгари Зинедин Зиданнинг ўғли «Гранада» билан шартномани бекор қилган эди.
Ўтган мавсумда Люка Зидан Сегундада 26 та ўйин ўтказиб, 33 та гол ўтказиб юборди. Унинг ҳисобида 8 та «қуруқ» ўйин бор.













