Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар (U16) терма жамоаси келаси ҳафтада Осиё чемпионати финал босқичи учун саралаш баҳсларини Тошкентдаги "Жар" стадионида ўтказишади. Бугун эса айнан шу стадионда 1998 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоамиз Қатарга қарши ўртоқлик учрашуви билан саралаш ўйинлари олдидан сўнгги марта ўзларининг тайёргарликларини синовдан ўтказишди.
Қатар билан ўртоқлик ўйин дуранг (3:3) билан якунланган бўлса-да, қўрқмасдан айта оламиз, ўсмирларимиз расмий ўйинларга тўлиқ тайёрлар. Темур ака жуда яхши жамоани шакллантирибди. Гап фақат бугунги ғалабада эмас. Жамоа ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтди, ҳужум йўналишини кутилмаган томонга ўзгартира олди, "қолип"даги ҳаракатлардан қочишга ҳаракат қилди. Гарчи, ўйин давомида футболчиларимиз 3та гол ура олган бўлсалар-да, яна камида 10та вазиятда гол ура олмадилар. Уларнинг ҳужум ташкил қилишини кўриб, завқланасан киши.
Тўғри, камчиликлар ҳам йўқ эмас. Масалан, ҳимоя. Олимхўжаев бу ўйинда фақат ва фақат ҳужумкор ўйин тактикасини танлади. Натижада ярим ҳимоячилар баъзан рақибнинг қарши ҳужуми пайтида мудофаага қайтишга улгуришмади. Саралаш босқичидаги рақибларимиз Фаластин ва Яман эканини инобатга олсак, ҳозирча ўсмирларимиз учун ҳимоявий ўйин учун эҳтиёж йўқ.
Қатар ҳам ёмон жамоа эмаслигини намойиш қилди. Улар ҳам ўзларининг саралаш гуруҳларида бемалол Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишса керак. Улар бугун қарши ҳужумда ўйнаб, натижа учун кураша олишлари мумкинлигини исботлашди.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Японияга қарши Тошкентда 2та ўртоқлик ўйини ўтказганидан хабарингиз бор. Алексей Евстафеев бошчилигидаги у жамоа билан Олимхўжаевнинг жамоаси тайёргарлиги ўртасида каттагина фарқ борлиги кўзга ташланди.
Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН (U16) - ҚАТАР (U16) - (2:1)
Голлар: (11-пен.), (36), (72) — (41-пен.), (63), (72-пен.)
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига саралаш.
"В" гуруҳи. Тошкент, "Жар".
25 сентябрь, чоршанба. 16:00
Яман - Фаластин
27 сентябрь, жума. 16:00
Фаластин - Ўзбекистон
29 сентябрь, якшанба. 16:00
Ўзбекистон - Яман