Кириш Регистрация

Декунинг маҳфий учрашуви: У Родрини «Реал»га эмас, «Барселона»га ўтишга қандай кўндирди?

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт директори Деку клубга «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини кўндиришда ёрдам берди.

30 ёшли футболчининг Ханс-Дитер Флик жамоасига ўтиш қарори яқинда маълум бўлган эди. «Кўк-анорранглилар» учун испаниялик футболчи пойгада узоқ вақт пешқадамлик қилган Мадриднинг «Реал» клубига рад жавобини берди. Журналист Карлос Монфорнинг хабар беришича, Декунинг Родри билан маҳфий учрашуви 30 июль куниёқ бўлиб ўтган. Суҳбат Барселонадаги меҳмонхоналардан бирида уч соат давом этган. Португалиялик функционер Жаҳон чемпионини «Барса»га ўтишга кўндиришга ҳаракат қилган – ўша пайтда футболчи «Реал» билан келишувга анча яқин эди.

Кейинчалик Родри Каталония гранди лойиҳасидан ҳайратда эканини ва таклифни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди. Энди «Барселона»га трансферни «Манчестер Сити» билан келишиб олиш қолди, холос.

Киритилди: 09:35, 08.08.2026.
Ўқилди: 1410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик