Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клуби ярим ҳимоячи Франк Кессьени яна жамоага қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради журналист Руди Галетти.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти ивуариялик футболчининг расман кетиши эълон қилинганидан бир неча ҳафта ўтиб, уни қайта таклиф қилиш имкониятини ўрганмоқда. Бироқ «Ал-Аҳли» ичида ҳамма ҳам ушбу ғояни қўллаб-қувватламаяпти.
Кессье «Ал-Аҳли» шарафини 2023 йилдан 2026 йилгача ҳимоя қилган. Ушбу давр мобайнида 29 ёшли ярим ҳимоячи барча турнирларда 119 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Олдинроқ Франк Кессьенинг хизматларига Туриннинг «Ювентус» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.













