«Фенербахче» «Наполи» ҳужумчиси Ромелу Лукаку трансфери бўйича расмий таклиф беришга тайёргарлик кўрмоқда.
Олдинроқ Лукаку МЛС ва Саудия Арабистони клублари томонидан бўлган бир нечта таклифларни рад этган эди. Футболчи учун асосий устувор вазифа — фаолиятини Европада давом эттириш. Лукаку «Наполи»нинг мавсумолди йиғинига қўшилмади, унинг агенти эса бошқа клубга ўтиш масаласи бўйича иш олиб бормоқда.
«Фенербахче»дан ташқари, Ромелунинг трансферига «Бешикташ» ва «Атланта Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирган, «Наполи» эса футболчи учун 10 миллион евро сўраган эди. Унинг неаполитанликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида «Наполи» март ойидаги халқаро танаффус вақтида Бельгия терма жамоаси ихтиёридан қайтгач, клубга ўз вақтида етиб келмагани учун ҳужумчини 150 минг евро миқдорида жаримага тортган эди. шунингдек, Лукакунинг «Наполи» билан муносабатлари ёмонлашгани, шу сабабли форвард ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
«Фенербахче» янги мавсумни Чемпионлар лигаси саралаш ўйинлари билан расман бошлади. Унда Истанбул клуби «Гурник Забже» тўсиғидан ўтди ва дастлабки ўйинда «Штурм»ни мағлуб этди (2:0).













