Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Локомотив»да Батраков бўйича таклифлар йўқ

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Алексей Батраковнинг келажаги ҳануз сўроқ остида қолмоқда.

Олдинроқ хориж ОАВларида Туркиянинг «Галатасарай» клуби Батраков бўйича «Локомотив»га 25 миллион евро миқдоридаги яхшиланган таклиф юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Аммо инсайдер Иван Карповнинг хабар беришича, «темирйўлчилар»да ҳалигача Батраков бўйича расмий таклифлар мавжуд эмас, гарчи «Галатасарай»га трансфер истисно этилмаган бўлса-да. Манбага кўра, Россия темир йўллари (РЖД) вакиллари ярим ҳимоячини 20-25 миллион еврога сотишни хоҳлашмоқда, бироқ «Локомотив» бош директори Борис Ротенберг футболчини 30 миллион евродан камига қўйвориш ниятида эмас.

Олдинроқ Батраковнинг агенти «Галатасарай»да 21 ёшли футболчини сотиб олиш истаги борлигини тасдиқлаган эди.

Киритилди: 14:42, 08.08.2026.
Ўқилди: 548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик