Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Оуэн «Арсенал»га Рэшфорд билан шартнома имзолашни маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн «Арсенал»ни «Манчестер Юнайтед» форварди Маркус Рэшфорд билан шартнома тузишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Винисиус Жуниорни сотиб ололмаганидан сўнг, 40 миллион фунтлик ушбу трансфер «канонирлар» учун мантиқий қадам бўлади.

«Винисиуснинг «Арсенал»га ўтишига ишонмагандим, аммо Рэшфорд варианти мантиққа эга. У Артетанинг режаларига яхши мос тушади ва таркибнинг қолган аъзолари билан ажойиб ҳамкорлик қила олади. Мен бу трансфер амалга ошишини тасаввур қила оламан», деди Оуэн.

Рэшфорд муваффақиятли мавсум ўтказган (14 та гол ва 11 та узатма) «Барселона»даги ижарадан сўнг «Манчестер Юнайтед»га қайтди. Каталонияликлар Энтони Гордонни афзал кўриб, уни сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишмади.

Киритилди: 15:03, 08.08.2026.
Ўқилди: 710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик