Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Арсенал» Йилдизни Винисиусга муқобил сифатида кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» «Ювентус» ярим ҳимоячиси Кенан Йилдизга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Goal.com La Stampa нашрига таяниб.

Манбанинг маълумотларига кўра, Винисиус Жуниор варианти йўққа чиққач, туркиялик футболчи Лондон клубининг устувор нишонлари қаторидан ўрин олди. Бразилиялик вингер «Реал» билан шартномасини узайтирди, шу сабабли «Арсенал» энди ҳужум чизиғига бошқа мақомдаги юқори даражали футболчи қидирмоқда.

Асосий номзодлардан бири сўнгги мавсумларда сезиларли даражада ўсишга эришиб, «Ювентус»нинг асосий фигураларидан бирига айланган 21 ёшли Йилдиз бўлди.

Шу билан бирга, Турин клуби футболчини оддий шартлар эвазига сотиб юбормоқчи эмас. «Ювентус» лоақал музокараларни бошлаши учун ҳам «Арсенал» 100 миллион евродан анча юқори бўлган таклиф билан чиқиши талаб этилади.

Киритилди: 15:56, 08.08.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик