Кириш Регистрация

Симеоне: «Биз Гризманн билан нима бўлганини кўрганмиз»

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне жамоа ҳужумчиси Хулиан Альварес атрофидаги вазиятга муносабат билдирди.

«Вазият жуда аниқ. Клуб қарор қабул қилди ва бош директор Мигель Анхель бу қарорни жуда яхши тушунтириб берди. Биз Хулиандан жуда мамнунмиз. Спорт нуқтаи назаридан унга ривожланиш ва такомиллашишда ёрдам беришда давом этамиз. У бундан кейин ҳам жамоамизга фойда келтиришини истаймиз. У биз учун жуда кўп ишларни амалга оширди», — дея Симеоненинг сўзларини келтиради Marca.

«Бизда бундай вазиятлар аввал ҳам бўлган. Гризманн билан нима содир бўлганини кўрганмиз», — дея қўшимча қилди мураббий.

Аввалроқ Хулиан Альваресга «Барселона» ва бир қатор бошқа клублар қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ «Атлетико» аргентиналик ҳужумчини сотиш ниятида эмас.

Киритилди: 17:40, 08.08.2026.
Ўқилди: 1135 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик