Кириш Регистрация

«РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси яна жароҳат олди ва бир неча ҳафтага сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

«РБ Лейпциг» ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ассан Уэдраого ўнг елкасидаги жароҳат сабаб бир неча ҳафта футбол ўйнай олмайди.

Клуб маълумотига кўра, 20 ёшли футболчи пайшанба куни машғулот вақтидаги тўқнашув чоғида жароҳат олган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Уэдраого жароҳатини консерватив даволаш усули орқали тиклайди. Унинг аниқ қайтиш санаси ҳозирча маълум қилинмаган.

Қайд этиш жоиз, футболчи жорий йил бошида чап тиззаси пайидаги жароҳат туфайли бир неча ой майдондан четда қолган эди. Ўтган йил охирида ҳам Уэдраого пай жароҳати сабаб бир неча ҳафта футбол ўйнай олмаган.

Бозор қиймати 20 миллион евро деб баҳоланаётган Уэдраого Хави Шлагер жамоани тарк этганидан сўнг «РБ Лейпциг» марказий ярим ҳимоясида унинг ўрнини эгаллаши кутилган эди.

 

Киритилди: 19:02, 08.08.2026.
Ўқилди: 922 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик