«Трабзонспор» мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ трансфери якунланганидан бир неча соат ўтиб, мавсумий абонементлар сотуви бўйича клуб рекордини янгилади. Бу ҳақда Goal Туркия клуби матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Клуб тақдим этган маълумотларга кўра, шу вақтга қадар 18 мингта мавсумий абонемент сотилган. Бу «Трабзонспор» тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Клуб баёнотида қайд этилишича, ушбу натижа «пухта режалаштириш, жамоавий ақл-заковат, сабр-тоқат ва умумий мақсадга бўлган ишонч» самараси бўлган.
«Трабзонспор»нинг навбатдаги мақсади — 41 минг мухлисга мўлжалланган стадионда 25 мингта абонемент сотиш.
Кутилишича, Салоҳ янги жамоаси сафидаги дебютини 15 август куни Туркия чемпионатининг биринчи турида «Қосимпошо»га қарши учрашувда ўтказади.













