Туриннинг «Ювентус» клуби собиқ футболчиси Марк Юлиано Турин клубининг янги аъзоси Керим Алайбеговичга юқори баҳо берди. Футболчи турли таклифлар орасидан анча вақт танлов ўтказиб, якунда «кекса синьора»ни маъқул кўрган эди. Юлианога унинг майдондаги ҳаракатлари маъқул келмоқда.
«Ўйлашимча, Алайбегович кириб келаётган мавсумнинг сюрпризига айланиши мумкин. У ўз терма жамоаси сафида аллақачон кўп ишларни амалга оширди, бу ҳозирда жуда кўп гапирилаётган истеъдод эгасидир», — дейди собиқ футболчи derbyderbyderby.it нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Алайбегович ўтган Жаҳон чемпионатида ўзини ёрқин томондан кўрсатди, унда Босния терма жамоаси дунёнинг энг нуфузли турнирининг плей-офф босқичига йўл олишга муваффақ бўлган эди.













