Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«ПСЖ» «Барселона»га Торрес билан шартнома шартлари келишиб олинганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торресни сотиб олиш йўлида навбатдаги қадамни ташлади.

Париж клуби каталонияликларга футболчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришилгани ҳақида расман хабар берди, деб ёзади инсайдер Фабрицио Романо. «ПСЖ», шунингдек, «Барселона»га яқин орада испаниялик футболчининг трансфери бўйича расмий таклиф юборишини билдирган. Клублар ўртасидаги музокаралар яқин кунларда тезлашиши кутилмоқда.

Аввалроқ трансфер суммаси тахминан 50 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинган эди.

Ферран «Барселона» сафида 2022 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда, ўшанда Каталония клуби уни «Манчестер Сити»дан сотиб олган эди.

Киритилди: 06:52, 09.08.2026.
Ўқилди: 384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик