«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоани тарк этиши кутилаётган ҳужумчи Ферран Торреснинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
Кўплаб миш-мишларга кўра, испаниялик футболчи «ПСЖ»га ўтиши мумкин, шунингдек, унга Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
«Ферран? Ҳозир эътиборимни жамоага қаратганман. Тaътилда бўлиб турган футболчиларни ҳурмат қиламан. Ферран ҳақида ҳеч нарса билмайман, менда ҳеч қандай маълумот йўқ», — дейди Фликнинг сўзларини BarcaTimes нашри келтириб.
Торрес таътилдан сўнг келаси ҳафта «кўк-анорранглилар» қароргоҳига қайтиши керак. Жаҳон чемпионининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарида якунига етади.













