Кристиан Ромеро «Барселона»га келиб қўшилишга умид қилмоқда. Mundo Deportivo хабарига кўра, ҳимоячи «блауграна» спорт директори Декуга маъқул келмоқда, аммо бошқа позицияларни кучайтириш устувор вазифа бўлиб тургани сабабли унинг трансфери бўйича деярли иш олиб борилмаяпти.
«Тоттенхэм» ва Аргентина терма жамоаси футболчисининг янги жамоаси гоҳ «Атлетико» бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда, гарчи томонлар ҳали келишувга эришмаган бўлишса-да. Ромеро ҳозирча Мадрид клубига якуний розилигини беришга шошилмаяпти, чунки у «Барселона»нинг, айниқса Рональд Араухонинг кутилаётган кетиши фонида қандай йўл тутишини кўрмоқчи.
«Атлетико» «шпорлар»га 30 миллион евро таклиф қилмоқда. Лондонликлар эса 40 миллион евро олишни исташмоқда.













