Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Альмада «Атлетико»дан «Ривер Плейт»га ўтди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси, 2022 йилги Жаҳон чемпиони Тьяго Альмада Мадриднинг «Атлетико» клубидан «Ривер Плейт»га кўчиб ўтди. Бу ҳақда Аргентина клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. Шартнома уч ярим йилга мўлжалланган.

Аввалроқ ОАВда Аргентина клуби Альмада учун 20 миллион евро тўлаши ва бу Аргентина чемпионати тарихидаги энг қиммат харидга айланиши ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, «Атлетико» 2027 йилнинг декабрига қадар фикридан қайтадиган бўлса, футболчини 40 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Альмада 2025 йилнинг ёзидан бери «Атлетико» сафида тўп суриб келаётган эди. Ўтган мавсумда у барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt интернет-портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий трансфер қиймати — 20 миллион евро.

Киритилди: 07:38, 09.08.2026.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик