Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Манчестер Сити» «Ливерпуль» йулдузини ўз томонига оғдириб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Мэтт Тилен хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «шаҳарликлар» эҳтимолий трансферни муҳокама қилиш учун Макаллистернинг вакиллари билан боғланишган. Таъкидланишича, Англия гранди ушбу ёзда Родри Эрнандес кетган тақдирда 27 ёшли хавбекни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин.

Ўтган мавсумда Макаллистер барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ярим ҳимоячининг «Ливерпуль» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 10:59, 09.08.2026.
Ўқилди: 429 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик