Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Фермин Араухонинг «Барселона»дан кетганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -1

«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес Рональд Араухонинг «Ливерпуль»га ўтгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Уругвайлик ҳимоячи бўлажак мавсумни ижара ҳуқуқи асосида Англия топ-клубида ўтказади. «Қизиллар» ижара даврида 27 ёшли футболчининг бутун маошини ўз бўлагига олишади.

«Рональд — бизнинг сардоримиз, мен у билан яхши муносабатдаман. Ишончим комилки, у бу қарорни ўсишда давом этиш учун қабул қилган», — деди Фермин Лопес.

Араухо Ханс-Дитер Флик қўл остида «кўк-анорранглилар»нинг асосий таркибига кира олмаётган эди. «Ливерпуль» билан тузилган ижара битимига футболчини сотиб олиш опцияси ҳам киритилади.

Киритилди: 11:03, 09.08.2026.
Ўқилди: 1767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик