Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Бруно Гимараэс «Ньюкасл» билан ҳиссиётларга бой тарзда хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс «Ньюкасл» ва клуб мухлислари билан хайрлашди.

«Бу ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири бўлди. Клубга келган пайтимда жамоа мураккаб аҳволда эди ва мен биргаликда эришган ютуқларимиздан жуда фахрланаман.

Мен бу масканни чин дилдан севиб қолдим. Мен буни чиндан ҳам назарда тутяпман. Биринчи кундан бошлаб мухлислар, жамоадошларим, Эдди ва барча ходимлар, шунингдек, клубга алоқадор бўлган ҳар бир инсон менга ва оиламга бу ерни ўз уйимиздек ҳис қилишимизга ёрдам беришди.

Мен PIF, раисимиз Ясир Аль-Румайян ва Жейми Рубенга мен ва ушбу футбол клуби учун қилган барча эзгу ишлари учун миннатдорчилик билдираман. шунингдек, Дэвид ва Россга бутун жараён давомида менга кўрсатган юксак ҳурмати учун ташаккур айтмоқчиман. Улар мени «Ньюкасл»да олиб қолиш учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишди ва мен бирга ўтказган вақтимиз учун жуда миннатдорман.

Бу трансфер менга жуда оғир кечмоқда, чунки «Ньюкасл» мен учун жуда кўп нарсани англатади. Аммо ҳаётимда янги нарсани синаб кўришни хоҳладим. Мен ва оилам учун янги чорловга тайёрлигимни ҳис қиляпман. Маттиас Яйссле билан жуда ижобий суҳбат ўтказдим ва клуб жуда ишончли қўлларда эканини англаган ҳолда кетмоқдаман.

Мухлислар, «рахмат» сўзи ҳеч қачон етарли бўлмайди, аммо мен буни чин юракдан айтяпман. Мен ҳамиша ушбу клубнинг босиб ўтган йўлининг бир қисми бўлганимдан фахрланаман. Барчаси учун раҳмат», — дейди Гимараэснинг сўзларини «Ньюкасл» расмий сайти келтириб.

Аввалроқ «Арсенал» ва Бруно трансферни 75 миллион фунт стерлингга (87,75 миллион евро) келишиб олишгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 11:15, 09.08.2026.
Ўқилди: 777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик