Нидерландиялик ҳимоячи Микки ван де Вен яқин орада Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби билан меҳнат шартномасини узайтиради. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, томонлар шартномани яна бир мавсумга узайтириш опцияси билан 2031 йилгача узайтиришга келишиб олишган. Таъкидланишича, ван де Веннинг маоши сезиларли даражада оширилади.
Нидерландиялик футболчи бош мураббий Роберто Де Дзерби учун асосий ўйинчилардан бири ҳисобланади, шу сабабли мутахассис келиб тушган учта йирик таклифга қарамай, уни қўйиб юборишдан бош тортган.
Ван де Вен 2023 йилдан бери «шпорлар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда 25 ёшли ҳимоячи барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.













