Кириш Регистрация

Игор Тьяго Европа грандлари эътиборида

Баҳо:
+ | -

«Брентфорд» ҳужумчиси Игор Тьяго Европанинг бир қатор топ-клублари қизиқиш доирасига тушди.

Transfer News Live нашри TEAMtalk маълумотларига таяниб хабар беришича, «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Тоттенхэм» вакиллари бразилиялик футболчига қизиқиш билдирган. Шунингдек, Тьягонинг ўйинини «Бавария» ҳам кузатиб бормоқда.

Бироқ «Брентфорд» бу ёзда ўз етакчи футболчиси бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқиш ниятида эмас. Тьягонинг ўзи ҳам жамоасини тарк этишни режалаштирмаяпти.

Игор Тьяго ўтган мавсумда АПЛнинг 22 та гол билан иккинчи тўпурари бўлди. У фақат 27 та гол урган Эрлинг Холанддан ортда қолди.

Transfermarkt портали 25 ёшли Бразилия терма жамоаси футболчисининг бозор қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:57, 09.08.2026.
Ўқилди: 852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик