«Челси» дарвозабони Филип Йоргенсен «Страсбур»да фаолиятини давом эттиради.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Франция клуби 23 ёшли голкиперни сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олади. Клублар трансфер шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришган.
Эслатиб ўтамиз, «Страсбур» ва «Челси» бир эгасига тегишли. Икки клуб ҳам америкалик BlueCo консорциуми тасарруфида.













