Англиянинг бир қатор клублари «Барселона» ҳимоячиси Эктор Фортини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
TEAMtalk маълумотига кўра, «Эвертон» ва «Фулхэм» 20 ёшли футболчига қизиқиш билдирган. «Ливерпуль» ҳам Фортини кузатаётган клублар қаторида.
Форт «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи асосий жамоа таркибида ҳам майдонга тушган.
Айни вақтда футболчининг келажаги борасида «кўк-анорранглилар»нинг якуний қарори маълум қилинмаган.













