Кириш Регистрация

«Интер» Кристиан Ромерони трансфер қилишга яқин

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кристиан Ромерони трансфер қилишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Foot Mercato хабар берди.

Маълумотларга кўра, италиялик клуб «Тоттенҳэм» билан 27 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери бўйича 40 млн евро миқдорида келишувга эришган. Бироқ битим ҳозирча футболчининг шахсий шартлари туфайли амалга ошмаяпти.

Ромеро «Интер»дан йилига камида 6 млн евро маош талаб қилмоқда. Айни вақтда бу трансфердаги асосий тўсиқ бўлиб турибди.

Ромерога «Атлетико» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, «Интер» футболчини Италия чемпионатига қайтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Хабарларга кўра, «Интер» вице-президенти Хавьер Дзанетти ва жамоа ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Ромеро билан шахсан боғланиб, уни «Интер»ни танлашга ишонтиришга уринган.

Кристиан Ромеро аввал Италия чемпионатида «Аталанта» ва «Женоа» клублари сафида тўп сурган.

Киритилди: 21:30, 09.08.2026.
Ўқилди: 749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик