Парижнинг нишони Мик Годтс "Аякс"нинг сўнгги ўйини пайтида можаро марказида қолди. 21 ёшли бельгиялик вингер Амстердам клубининг асосий таркибига киритилди ва жамоа билан бирга чигалёзди машғулотлар ўтказди.
Бироқ, ўйин бошланишидан атиги уч дақиқа олдин футболчи бош мураббийга майдонга тушишдан ва ўйинда иштирок этишдан бош тортаётганини шахсан маълум қилди. Футболчининг бу ҳаракати унинг трансфери бўйича фаол музокаралар олиб бораётган "ПСЖ"га ўтишни тезлаштириш истаги билан бевосита боғлиқ.
Амстердам клуби аввалроқ парижликларнинг 40 миллион евролик (бонуслар сифатида 5 миллион евро) дастлабки таклифини рад этган ва ўз юлдузи учун камида 60 миллион евро олишни режалаштирган эди.













