"Интер" ярим ҳимоячиси Иссиака Камате "Эспаньол"га 3 миллион евро эвазига ўтишга яқин.
Агар трансфер амалга ошса, Милан клуби 22 ёшли французнинг қайта сотиш қийматининг 50 фоизини ҳам олади, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
Ўтган мавсумда Камате "Интер-2" сафида ўйнаб, Италия учинчи дивизионида 29 та ўйинда 6 та гол, 2 та голли узатмани амалга оширди.













