Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Фабрицио Романо: «ПСЖ» Ферран Торрес учун «Барселона»га илк таклифини юбормоқчи

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торресни трансфер қилиш бўйича музокараларни фаоллаштирмоқда.

Трансферлар бўйича машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Париж клуби яқин вақт ичида Ферран Торрес учун «Барселона»га биринчи расмий таклифини юбориши кутилмоқда. Томонлар ўртасидаги музокаралар яқин кунларда жадаллашиши мумкин.

Шу билан бирга, Торреснинг вакиллари «ПСЖ» билан футболчининг шахсий шартлари бўйича оғзаки келишувга эришилгани ҳақида «Барселона» раҳбариятини хабардор қилган.

26 ёшли испаниялик футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Шу сабабли трансфер амалга ошиши учун энди «Барселона» ва «ПСЖ» ўртасида келишувга эришиш талаб этилади.

Маълумотларга кўра, «ПСЖ» Торрес билан шахсий шартнома масаласини деярли ҳал қилган ва энди асосий масала клублар ўртасидаги трансфер суммаси бўйича музокаралар ҳисобланади. Айрим манбалар битим қиймати 50 миллион евро атрофида бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

Ферран Торрес 2022 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 12:05, 10.08.2026.
Ўқилди: 1211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик