Кириш Регистрация

Безос «Ливерпуль»нинг улушини сотиб олишга яқин

Баҳо:
+ | -

Amazon асосчиси Жефф Безос Амит Бхатия бошчилигидаги консорциум таркибида «Ливерпуль» клубининг маълум бир улушини сотиб олишга яқин турибди. Sky News хабарига кўра, битим ҳақидаги расмий эълон шу ҳафтада айтилиши мумкин.

Консорциум Англия клуби акцияларининг тахминан учдан бир қисмини қўлга киритиш ниятида. Аввалроқ консорциум клубдан миноритар улуш олмоқчилиги айтилган бўлса, эндиликда бу кўрсаткич 30 фоиздан ошиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Бу битим «Ливерпуль»ни 6 миллиард долларга баҳолашни назарда тутади ва бу спорт тарихидаги энг йирик келишувлардан бирига айланади. Шу билан бирга, назорат пакети 2010 йилдан бери клубга эгалик қилиб келаётган Fenway Sports Group (FSG) қўлида қолади.

Киритилди: 15:22, 10.08.2026.
Ўқилди: 500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик