«Ньюкасл» ҳамда «Астон Вилла» клублари «Бавария»нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Жоау Палинья бўйича сўров юборди.
Мюнхенликлар 31 ёшли португалиялик хавбекнинг трансфери бўйича музокаралар олиб боришга тўлиқ очиқ. Аввалроқ «Бавария» спорт директори Макс Эберль ҳам Палинья, Боэ ва Сарагосанинг жамоани тарк этиши маъқул эканини билдирган эди. Шунингдек, футболчига Португалиянинг «Бенфика» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдириб, 30 миллион евро атрофидаги taklif тайёрлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Пальинья ўтган мавсумни ижара асосида Лондоннинг «Тоттенхэм» клубида ўтказиб, барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушди, 7 та гол уриб, 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
«Ньюкасл» ўтган АПЛ мавсумини 12-ўринда якунлаган ва янги мавсумни 23 август куни «Ливерпуль»га қарши ўйин билан бошлайди.
«Астон Вилла» эса АПЛда 4-ўринни эгаллаш билан бирга Европа Лигаси ғолибига айланди. Унаи Эмери шогирдлари янги мавсумдаги илк расмий учрашувини 12 август куни УЕФА Суперкубоги доирасида «ПСЖ»га қарши ўтказади.













