Кириш Регистрация

«Саутгемптон» «Манчестер Сити» форварди Мубамани ижарага олиш бўйича оғзаки келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

«Саутгемптон» «Манчестер Сити» ҳужумчиси Дивин Мубамани ижарага олиш борасида оғзаки келишувга эришди. «Авлиёлар» энди футболчининг келажаги бўйича ички муҳокамаларни давом эттираётган «шаҳарликлар»нинг якуний розилигини кутишлари керак бўлади.

21 ёшли Мубама «Манчестер Сити»нинг асосий жамоаси сафида 2 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришган.

Ўтган мавсумда форвард ижара асосида «Сток Сити»да ҳаракат қилиб, жами 28 та ўйинда 5 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

«Саутгемптон» ўтган мавсумда АПЛга чиқиш учун плей-офф финалига қадар етиб борган, аммо ярим финалнинг дастлабки ўйини олдидан «Мидлсбро»га қарши ноқонуний кузатув олиб боргани сабабли мусобақадан четлатилган эди.

«Авлиёлар» Чемпионшипнинг янги мавсумини 16 август куни «Уотфорд»га қарши ўйин билан бошлашади.

Киритилди: 15:33, 10.08.2026.
Ўқилди: 276 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик