Кириш Регистрация

«Барселона» футболчисида хочсимон боғламлар жароҳати гумон қилинмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг 20 ёшли вингери Руни Барджи тиззасидан жароҳат олди. Бу ҳақда журналист Карлос Монфорт хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, швециялик футболчи машғулот вақтида шикастланган. Швед кучли оғриқ ҳис қилиб, майдонни тарк этган. Барджининг тиззадаги хочсимон боғламлари узилган бўлиши мумкинлиги ҳақида гумонлар бор. Агар ташхис тасдиқланса, Ламин Ямаль ўрнини босиб турган ўйинчи камида ярим йилга сафдан чиқади.

«Барселона» ҳужумчини ўтган ёзда сотиб олган эди. «Кўк-анорранглилар» сафида у барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Барджининг каталонияликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 15:46, 10.08.2026.
Ўқилди: 434 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик