Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Карвахаль Винисиусга футболка совға қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ сардори Даниэль Карвахаль жамоа вингери Винисиус Жуниорга футболка совға қилди. У футболкага футболчига атаб ўз хати ҳамни қолдирган.

Бразилиялик футболчи ижтимоий тармоқларида ушбу футболканинг суратини жойлаштириб, унга «Афсона» деб изоҳ қолдирди.

«Вини, дўстим. Сенга нисбатан алоҳида меҳр-муҳаббат ҳис қиламан. Ҳар доимгидек, майдонда бор кучингни берасан, борингни ишга соласан ва қўлингдан келган барча ишни қиласан. Сен энг яхшисан», — деб ёзган Карвахаль футболкага.

Винисиус 2018 йил ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчи мадридликлар сафига Бразилиянинг «Фламенго» клубидан 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтган.

Ўтган мавсумда у «Реал» таркибида 53 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урган ва 14 та голли узатма амалга оширган.

6 август куни мадридликлар бразилиялик футболчи билан шартнома 2032 йилга қадар узайтирилганини маълум қилган.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:15, 10.08.2026.
Ўқилди: 1816 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик