Кириш Регистрация

Минамино: «Энфилд» — мен учун алоҳида маскан»

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Такуми Минамино яқинда «Ливерпуль» ва «Монако» ўртасида бўлиб ўтган мавсумўлди ўртоқлик ўйини ўтказилган «Энфилд»га қайтганидан хурсанд бўлди.

Япония терма жамоаси аъзоси 2020 йилнинг январида «Ливерпуль»га ўтганидан сўнг, жамоа таркибида икки ярим йил ўтказди. У 55 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди.

«Бу ерга қайтганимдан жуда хурсандман. Мен учун бу жуда алоҳида маскан. Менда жуда кўп ажойиб хотиралар бор. Лекин энг яхши хотираларимдан бири 2021 йилнинг декабрида Кубок доирасида «Лестер Сити»га қарши кечган ўйин билан боғлиқ. Биз 2:3 ҳисобида ютқазаётган эдик, мен ҳисобни тенглаштирдим. Ва биз пенальтилар сериясида ғалаба қозондик», — деди Минамино Liverpoolfc.com сайтига берган интервьюсида.

Киритилди: 14:22, 11.08.2026.
Ўқилди: 451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик