Мадриднинг «Реал» клуби ушбу ёзда Орельен Тчуамени, Эдуардо Камавинга ва Федерико Вальверде билан хайрлашиш ниятида эмас.
Жорий трансфер ойнасида иккала французнинг жамоадан кетиши ҳақида фаол хабарлар тарқалган эди, аммо «қаймоқранглилар» уларни олиб қолишга қарор қилишди ва музокаралар олиб боришмади, деб хабар беради Marca. Тчуаменига Англиядан жиддий қизиқиш бор эди, аммо футболчи бош мураббий Жозе Моуриньюга керак.
Манбанинг таъкидлашича, жамоа сардори Вальверде бўйича ҳам сўровлар тушган. Уругвайлик футболчининг трансфер қилиниш эҳтимоли бутунлай истисно этилади — унинг ўзи ҳам бошқа клублар билан музокаралар олиб боришга ҳеч қандай қизиқиш билдирмаяпти.
Transfermarkt портали Тчуамени ва Камавинганинг трансфер қийматини тегишлича 70 ва 50 миллион еврога баҳоламоқда, ушбу сайтда Вальверденинг нархи эса 90 миллион еврони ташкил этади.













