Аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандес 11 август куни «Челси» ихтиёрига қайтиши керак. Бу ҳақда журналист Низаар Кинселла хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Фернандес тез орада «Челси» билан машғулотларга киришади. «Кўклар» раҳбарияти ҳали ҳам ярим ҳимоячини сотишга тайёр, аммо фақат 140 миллион евродан кам бўлмаган сумма эвазига. Шунингдек, «Челси» ҳеч қандай ён беришга тайёр эмаслиги таъкидланмоқда.
Аввалроқ 25 ёшли Фернандесни ўз сафига қўшиб олишга «Манчестер Сити» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.
2025/26 йилги мавсумда амалдаги жаҳон вице-чемпиони «Челси» таркибида 54 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.













