«Фенербахче» Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг трансфери бўйича «Наполи» билан битимни деярли якунлади.
Истанбул клубининг 6 миллион евролик иккинчи таклифидан сўнг неаполликлар таслим бўлишди. Биринчи сафар «Наполи» футболчини сотишдан бош тортган эди.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотларига кўра, томонлар музокараларнинг якуний босқичига чиқишган.
Бутун 2025/2026 йилги мавсум давомида Лукаку жароҳат туфайли саноқли ўйинлардагина майдонга тушди. Шу билан бирга, у ўзбошимчалик билан даволаниш учун ватанига жўнаб кетиб, Антонио Конте билан уришиб қолган эди.
ЖЧ-2026'да форвард 3 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. 33 ёшли ўйинчи баҳсларни захира ўриндиғида бошлаб, ўйин давомида майдонга тушган.













