Кириш Регистрация

«Арсенал» «Астон Вилла» ҳимоячиси Консага қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» ҳимоячиси Эзри Конса «Арсенал» эътиборини тортди.

«Канонирлар» 28 ёшли марказий ҳимоячининг ўтишидан манфаатдор, унинг «Астон Вилла» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Аввалроқ лондонликлар ёзги трансфер ойнасида янги марказий ҳимоячи сотиб олиш устида ишлаётгани хабар қилинганди.

Ўтган мавсумда Конса барча турнирларда 48 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва битта голли узатма берди. «Шерлар» билан бирга англиялик футболчи Европа Лигаси-2025/26 ғолибига айланди.

Эзри Конса Англия терма жамоаси таркибида ЖЧ-2026да иштирок этиб, турнирда 8 та ўйинда майдонга тушди.

Ушбу ёзда «Арсенал» «Брюгге» вингери Христос Цолис, «Лидс» дарвозабони Иллан Мелье ва «Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайнс билан шартнома имзолади.

«Арсенал» ўтган мавсумда Англия чемпионлигини қўлга киритди. Чемпионлар Лигасида «канонирлар» ўз тарихида иккинчи марта финалга чиқишди, аммо яна трофейни қўлга кирита олишмади.

Микель Артета жамоаси 16 август куни Англия Суперкубоги учун «Манчестер Сити»га қарши ўйин ўтказади. АПЛнинг янги мавсумида «Арсенал» 21 август куни «Ковентри»га қарши ўйин билан старт олади.

Киритилди: 16:43, 11.08.2026.
Ўқилди: 394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик