Кириш Регистрация

«Ноттингем Форест» Усман Диомандени ўз сафига қўшиб олди

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» «Спортинг» ҳимоячиси Усман Диоманде билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 22 ёшли ивуарлик футболчи билан келишув тўрт йилга мўлжалланган бўлиб, яна бир мавсумга узайтириш опциясига эга.

Диоманде 2023 йилдан бери «Спортинг»да тўп суриб келаётган эди, у ерда 132 та ўйин ўтказиб, икки марта чемпионлик унвонини қўлга киритди. Ўтган мавсумда у жамоасига Чемпионлар Лигасининг чорак финалига қадар етиб боришга ёрдам берди. Ҳимоячи ҳисобида Кот-д’Ивуар терма жамоаси таркибидаги 2024 йилги Африка Миллатлари Кубогидаги ғалаба ҳам бор.

«Бу ерда эканимдан жуда хурсандман. Бу бой тарихга эга клуб ва бу мени руҳлантиради. Ишонаманки, ушбу мавсумда биз жуда кўп нарсага эриша оламиз», — деди Диоманде «Ноттингем Форест» расмий сайтига.

Киритилди: 16:49, 11.08.2026.
Ўқилди: 491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик