Туркиянинг Зонгулдак шаҳрида 34 ёшли собиқ футболчи ва футбол ҳаками Ҳакан Эргин денгизда чўкиб, вафот этди.
Ҳодиса 9-август куни Узункум соҳилида юз берган. Ноқулай об-ҳаво ва денгиздаги кучли тўлқинлар сабаб ўша куни ҳудудда чўмилиш тақиқланган эди. Шунга қарамай, Эргин денгизга тушган.
Бир муддат ўтиб, у кучли тўлқинлар орасида кўздан ғойиб бўлган. Воқеа ҳақида хабар берилгач, қутқарув, полиция ва тиббиёт ходимлари ҳудудга етиб келган. Қутқарувчилар Эргинни сувдан олиб чиқиб, унга дастлабки ёрдам кўрсатган.
Ҳакан Эргин Ататüрк давлат шифохонасига етказилган. Бироқ шифокорларнинг барча уринишларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Эргин футболчилик фаолиятини якунлагач, ҳакамликка ўтган ва Зонгулдакда ёшлар ҳаками сифатида фаолият олиб борган.













