Кириш Регистрация

«Наполи» ярим ҳимоячи бўйича оғзаки келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

«Катандзаро» ярим ҳимоячиси Константино Фавасули «Наполи»га ўтишга яқин турибди.

«Адзурри»лар 22 ёшли футболчини кейинчалик мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олиш бўйича оғзаки келишувга эришдилар. Ижара муддати тугагач, италиялик футболчи беш йиллик шартномага имзо чекади.

Келишув суммаси 7 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда ва трансфердан тушган даромаднинг ярмини «Фиорентина» олади.

Ўтган мавсумда Фавасули барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва тўққизта ассист ёздириб қўйди.

«Наполи» А Сериянинг ўтган мавсумида иккинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар Лигасининг асосий босқичига йўлланмани қўлга киритди. Массимилиано Аллегри жамоаси янги мавсумни 22 август куни «Дженоа»га қарши ўйин билан бошлайди.

Киритилди: 18:25, 11.08.2026.
Ўқилди: 499 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик